ЕЧИЛМАЙДИГАН ОРТОДОНТИК ДАВОЛАШДА ИНДИВИДУАЛ ПРОФИЛАКТИК ДАСТУРНИ ҚЎЛЛАШ
##semicolon##
олиб қўйилмайдиган техникадан фойдаланган ҳолда беморларда ортодонтик даволаш босқичларида асоратлар ривожланишининг олдини олишга қаратилган комплекс даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, асослаш ва амалиётга жорий этишдан иборат.##article.abstract##
Олиб қўйилмайдиган аппаратлар билан ортодонтик даволанаётган беморларда оғиз бўшлиғи гигиенаси масаласига сўнгги пайтларда катта эътибор қаратилмоқда [1.2]. Олиб ташланмайдиган ускуналар бўлган беморларда ортодонтик ускуналар ўрнатилган тишларнинг вестибуляр, лингвал ва лунж юзаларига кириш қийинлиги туфайли табиий тозалаш ёмонлашади, бу тиш тўқималарининг шикастланиш хавфини оширади. Деминерализатсия ўчоқлари кўпинча брекетлар атрофида ва ортодонтик ҳалқалар остида пайдо бўлади. Оқ доғлар кўринишидаги бу шикастланишлар эмаль кариесининг (бўрли доғ босқичидаги кариес) даракчиси ҳисобланади ва тиш юзасида бактериал карашнинг тўпланиши ва узоқ вақт сақланиши натижасида пайдо бўлади. Шунга эътибор бериш керакки, брекет техникаси билан даволашда интенсивлиги ва вақти бўйича турли хил кучлар қўлланилади, уларга пародонт тўқималари албатта жавоб беради.