НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА АСОС СОЛГАН ШАХС ИВАНОВ ВЛАДИМИР ИВАНОВИЧ ХАЁТИ
Abstract
Иванов Владимир Иванович Жумладан, хозирги кунда нафақат Фарғона водийсида, балки Республикамиздаги эътиборли илмий-тадкикот ва маданий-маърифий даргоҳлар қаторидан муносиб ўрин олган Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи 1920 йил 20 августда Наманган шаҳар ҳалқ таълими бўлимига карашли 1-мактаб физика ўқитувчиси Владимир Иванович Иванов ташаббуси билан барпо этилган. Ушбу мактаб музейида дастлаб физикадан ўқув асбоблари жамланган. Кейинчалик Иванов раҳбарлигида мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўлка табиати, тарихи, этнографиясига оид экспонатларни олиб келиниши билан Наманганда ўлкашнослик музейини алохида ташкил этиш учун оммавий суръатда иш бошланди. Туркистон Республикаси ҳалқ комиссарлар советининг 1918 йил 19 апрелдаги декрета билан Тошкентдаги княз Николай Рамоновнинг мажмуалари давлат мулки деб эълон қилинди. Унинг дангиллама ховлиси ҳалқ музейига айлантирилди. Шу декретга асосан Наманган шаҳрининг марказидаги савдогар Хамдам Қаландаров дўкони биноси музейга ажратиб берилди. Наманган ўлкашунослик музейини ташкил бўлган дастлабки йилларда жамгарма фонди, бўлим ва экспозицияларни очиш учун етарли экспонатлари хам йўқ эди. Асосан купчилиги геология, минерология ва зоологияга тегишли бўлиб, хазина фондида 1000 га етмаган экспонатлар бор эди. Булар ичида қисман махаллий аҳолининг уй-рузғорида ишлатиладиган этнография буюмлар учрарди. Дастлабки йиллари иш ташкилий хусусиятга эга бўлган, йиғиб келинган экснонатларни тартибга келтириш, китобларни жой-жойига қўйиш талаб этиларди. Музейнинг биринчи директори В.И.Иванов ўзи физика ўқитувчиси бўлганлиги учун биз юқорида айтганимиздек экспонатлар тўплаш ва музейнинг айрим хазина-фонд ишларини тартибга келтиришда мактабнинг юқори синф ўқувчилари ёрдамида иш олиб борган. В.И.Иванов раҳбарлигида музей ишларини илмий асосда қилиниб, ҳар йили вилоятнинг чўл, тоғ зоналарида, яъни Нанай, Мамай, Чодак, Fова, Косонсойга илмий экскурсиялар уюштирилиб, ўлкамиз табиатига, тарихига, маданияти ва хунармандчилик санъатига оид буюмлар йиғилиб, уларга илмий ишлов берилиб хазина-фонд бойитиб борилди. Натижада 1922 йилда музей экспонатлари сони 900 тага етади. Ташриф буюрувчилар эса 500 нафардан ортган. Тарихий осори атиқалар тўплашда шахар аҳолиси қўлидан келганича ўз ёрдамини кўрсатади. 1923 йилга келиб музейда қуйидаги бўлимлар бўлган: