ЎРТА ОСИЁ МУМИЁСИНИ ДИУРЕЗГА ТАЬСИРИНИ ЎРГАНИШ.

Authors

  • Эгамбериев Ж.Ж Author

Abstract

Муаммонинг  долзарблиги. Карбонгидраза ингибиторлари, қовузлоқ диуретиклари, тиазидлар, калий сақлаб қолувчи ва осмотик диуретик каби сийдик хайдовчи воситалар тиббиётда жуда кенг қўлланилади. Лекин ушбу фармацептик воситаларни етарлича ножўя таьсирлари мавжуд. Масалан агарда доктор хомиладор аёлга қовузлоқ диуретики бўлган фурасемидни қўлласа амнион суюқлиги тез камайиши ва хомилани халок бўлишига олиб келиш мумкин. Фанга маьлумки кўп холатларда хомиладорларда псевдогипералдостеронизм учрайди ва беморда қон босими кўтарилиши ва шишлар кузатилади. Шунинг учун биз ножўя таьсирлари кам ва диуретиклиги майин бўлган воситаларни топиш актуал муаммо хисобланади. Шу холатларни хисобга олган холда биз мумиёни диурезга таьсирини ўргандик. Мумиё ўсимлик-минерал қоришмаси бўлиб, Хиндистон, Урал, Кавказ, Узбекистон, Қирғизистон, Афғонистон, Тибет, Непал каби давлатлардаги тоғларда учрайди. Уларнинг номланиши хам учраш худудига қараб хар хил Шиладжит, Силаджита, Маратхи ёки Гуджарати (хиндча), Асфальт (инглизча), Силажат (бенгалча), қоя шарбати (Тибет), Хаджаруль-Муса ёки Арак-аль-джебаль (арабча), Мумиё ёки Мумнаэй (форсча), μούμια (грекча), Муему (русча), Мумиё (немисча). Мумиё 3000 йилдан буён суяклар синиши, остеоартрит, антисептик, анорексия, гемаррой, семириш, иммунитет пасайиши, импотенция, меьда яра касалликларида ва хаттоки қондаги қанд миқдорини камайтиришда хам қўлланиб келинмоқда. Бизнинг тадқиқот халқ табобатида таьсирлари кам табий воситаларни янги хусусиятларини ўрганиш.

Author Biography

  • Эгамбериев Ж.Ж

    фармакология, клиник фармакология ва тиббиёт биотехнологиялари кафедраси ассистенти

Published

2025-02-06

How to Cite

ЎРТА ОСИЁ МУМИЁСИНИ ДИУРЕЗГА ТАЬСИРИНИ ЎРГАНИШ. (2025). Ilm Fan Taraqqiyotida Raqamli Iqtisodiyot Va Zamonaviy ta’limning o’rni Hamda Rivojlanish Omillari, 2(2), 3-4. https://journal-web.uz/index.php/03/article/view/824