ТУБЕРКУЛЁЗ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БИЛАН КОМОРБИД ҲОЛАТЛАРДА ДАВОЛАШНИ ХАЛҚ ТАБОБАТИ УСУЛЛАРИ БИЛАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
Аннотация
Муаммонинг долзарблиги. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖСС) кўра, халқ таббобати базаси ўсимликлар, минераллар ва жониворлардан олинган бир ёки муракаб компонентли моддаларни ўз ичига олади ва улар касалликларни олдини олиш ва даволашда ишлатилади. ЖСС хисоботига кўра ер ахолисини деярли 80% соғлиқда муаммо бўлса халқ табобатига мурожат қилади. ЖСС нинг 2022 йил хисоботига кўра сил касалиги билан жами 10.6 миллион ер ахолиси касалланган улардан 5.8 миллиони эркаклар, 3.5 миллиони аёллар, 1.3 миллиони эса болалар ташкил қилган ва касалланганлардан 1.3 миллиони вафот этган. Қандли диабет билан ер юзида 422 миллион ахоли касалланган ва улардан хар йили 1.5 миллиони вафот этади. ЖСС нинг 2019 йилги малумотига кўра сил касллигига чалинганларнинг 15 % дан ортиғи қандли диабет билан хам каслланган. Бу сил ва қандли диабет билан касслланган 1.5 миллионга яқин беморга тўғри келади, улар иккала холатни бошқаришни оптималлаштириш учун мувофиқлаштирилган парвариш ва кузатувни талаб қилади. Кўп тарқалган қандли диабет касаллиги сил касаллиги ва унинг ўлим даражасига таъсир қилади. Бу сил касллигини икки-уч баробар хавфли, туберкулёзни даволаш пайтида ўлим кўрсаткичини икки баробар, даволаш тугаганидан кейин сил касаллигини қайталанишини тўрт баробар ва дорига турғун туберкулёзни юзага келишини икки баробарга оширади. Кучсизланган иммун система айниқса хужайравий иммун жараёнлар, хужайраларнинг оксидланишни эркин радикаллар таъсирида зарарланиши, микронутриентлар дефицити, пулмонар микроангиопатия ва ренал дисфункциялар асосий сабаблардан деб қаралади.